loader

ТУРКМАНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 488 100 кв. км., аҳолиси: 5,5 миллион киши, пойтахти: Ашхобод, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 5 та вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Чоржўй, Тошҳовуз, Марв, пул бирлиги: манат. Ҳозирги Туркманистон ерларида илк давлат милоддан аввалги 1-минг йилликларда ташкил топган. 6-3-асрларда у Эрони ахамонийлари, Парфия подшоҳлиги, Сосонийлар давлати қўл остида бўлди. Милоднинг 8-асрида Мовароуннаҳр ерларида Исломни ёйиш учун келган араб фотиҳлари энг аввал Туркманистоннинг Марв ўлкаси ерларига кириб келишган ва бу замин Ислом билан илк шарафланган табаррук жой ҳисобланади. 9-10 асрларда у Тоҳирийлар, Сомонийлар давлати таркибига кирди, кейин уни ўғузлар босиб олишди, 11-13-асрларда Салжуқлар ва Хоразм давлати таркибида бўлди. Аср охирида Туркман ерларини мўғуллар босиб олишди, 15-аср охиридан бошлаб Темур салтанати ҳукмронлиги остида турди, шу асрдан бошлаб туркман халқи шакллана бошлади. 19-асрнинг 60-80-йилларида ҳудудининг бир қисми Россияга қўшиб олинди. 1917 йил охирида бу ерда совет ҳокимияти ўрнатилди ва асосий ҳудуди Туркистон АССР таркибига кирди. 1924 йил 27 октябрда у СССР таркибидаги иттифоқдош республикага айлантирилди. 1991 йил 27 октябрда Туркманистон мустақил республика, деб эълон қилинди. Мамлакат аҳолисининг 89 фоизи мусулмонлардир. Туркманистон Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР