loader

ТУСИЙ

Абу Жаъфар Носириддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ат-Тусий, таниқли диний-сиёсий арбоб, файласуф, фақиҳ. Милодий 1201 йили Тус шаҳрида туғилган. Нишопур ва Тусда таълим олган. Кўҳистон ҳокими Носириддин ва унинг ўғли ҳамда мўғул ҳукмдорлари Ҳулоку, Абақа саройларида қозилик қилган. «Ахлоқи Носирий», «Ал-Муъиннийя», «Ат-тажрид», «Кавоид ул-ақоид» асарлари машҳур. Тиб, риёзиёт, калом, фалакиётга оид кўплаб бошқа асарлари ҳам бор. Мароға расадхонасига асос солган. 1273/74 йилда Бағдодда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР