loader

ТЎРТИНЧИ САЛИБ ЮРИШИ

Милодий 1202-1204 йилларда насроний хочпарастлар уюштирган навбатдаги юришлардан бири. У бевосита Папа  хоҳишига зид равишда Константинополни босиб олишни мақсад қилиб қўйди. Агар катта миқдорда пул ёки бошқа бирор шаклда товон тўланмагудек бўлса, италян шаҳарлари бу юришда қатнашмасликларини билдиришди. Бундан ташқари юриш иштирокчилари Константинополда ўзларини яхши тутишмади.  Улар маҳаллий ҳукумат ишларига аралашиб, саройдаги ҳийла-найрангларга қўшила бошлашди.  Табиий равишда шунга яраша жазо чоралари кўрилиб, кўп қон тўкилди. Шаҳарнинг византиялик ҳокими эса Кичик Осиёда жойлашган  Никаига  қочиб кетди.  Константинопол тахтига ўз вакилларини ўтқазиб қўйган салибчилар обрўсига путур етиб, улар ҳамма жойда ноқулайлик  сеза бошлашди.  Салибчилар раҳнамоларининг хулқ-атвори бутун насронийлар дунёсига салбий таъсир кўрсатишидан қўрққан Папа ўз обрўсини тиклаш чораларини кўриб, маълум муваффақиятларга эришди.  У янги салиб юриши ҳозирлигини ҳам бошлаб юборди. Бунинг учун анча вақт талаб қилинишига  қарамасдан, 1228 йилда унинг жонбозлиги самара бера бошлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР