loader

УБОДА ибн СОМИТ

Абул Валид Убода ибн Сомит ибн Қайс ал-Ансорий ал-Хазражий (р.а.), таниқли саҳобалардан. Мадинада туғилганлар. Анча вақт қозилик қилганлар. Икки Ақаба байъатида қатнашганлар. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ, Миср фатҳи ва бошқа ғазотлар иштирокчиси. Фаластиннинг биринчи волийи бўлганлар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) 181 та ҳадис ривоят қилганлар, улар учта «Саҳиҳ» китобларига киритилган. Ҳижрий 34 (милодий 654) йилда Байтул-Мақдисда 72 ёшда вафот этганлар.