loader

УВАЙС ҚАРАНИЙ

Увайс Қараний, Вайсул Қараний ҳам дейишади, машҳур зоҳидлардан, Увайсия тариқати асосчиси. Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида яшган бўлса-да, у зот билан учрашмаган. Аммо Расули акрамга нисбатан муҳаббати ва садоқати билан танилган. Пайғамбаримизнинг бу кишига кекса она хизматини адо этиш ҳамма нарсадан афзал эканини айтиб, она ёнида қолишга рухсат берганлари ҳақида машҳур ривоят бор. Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотларидан олдин хирқаларини Увайс Қаранийга топширишни Ҳазрати Алига васият қилганлар. Ҳижрий 36 (милодий 657) йили Ҳазрати Али ва Муовия қўшинлари тўқнашган Сиффин жангида ҳалок бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР