loader

УМАВИЙЛАР

Ислом мамлакатини салкам бир аср мобайнида идора этган халифалар сулоласи номи. Қурайш қабиласининг аъёнларидан бўлган Умаййа ибн Абдушшамснинг авлодларидир. Улар ҳижрий 41-132 (милодий 661-750) йилларда ҳукм суришган. Биринчи умавий халифа Муовия ибн Абу Суфён, энг охиргиси эса Марва ибн Муҳаммад бўлган. Умавийлар даврида халифалик пойтахти Дамашқ бўлган. Ҳокимият тепасига Аббосийлар келгач, Бани Умаййа Андалусияга бориб, Қуртуба шаҳрининг идораси билан машғул бўлди. Умавийлар даврида қатор маъмурий, ҳарбий, иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, араб тили давлат тили деб эълон қилинди, янги пул чиқарилди, ҳарбий-денгиз флоти ташкил этилди ва ҳоказо. Умавий халифаларнинг машҳурлари Муовия ибн Абу Суфён (661-680), Абдумалик ибн Марвон (685-705), Умар ибн Абдулазиз (717-720), Ҳишом ибн Абдумалик (724-743)лардир.

Умавий халифалар қуйидагилар:

1. Муовия ибн Абу Суфён (ҳ. 41-60 / м. 661-680)
2. Язид ибн Муовия (ҳ. 60-64 / м. 680-683)
3. Муовия ибн Язид (ҳ. 64 / м. 683)
4. Марвон ибн Ҳакам (ҳ. 64-65 / м. 683-685)
5. Абдумалик ибн Марвон (ҳ. 65-86 / м. 685-705)
6. Валид ибн Абдумалик (ҳ. 86-96 / м. 705-715)
7. Сулаймон ибн Абдумалик (ҳ. 96-99 / м. 715-717)
8. Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон (ҳ. 99-101 / м. 717-720)
9. Язид ибн Абдулмалик (ҳ. 101-105 / м. 720-724)
10. Ҳишом ибн Абдулмалик (ҳ. 105-125 / м. 724-743)
11. Валид ибн Язид (ҳ. 125-126 / м. 743-744)
12. Язид ибн Валид (ҳ. 126 / м. 744)
13. Иброҳим ибн Валид (ҳ. 126-127 / м. 744)
14. Марвон ибн Муҳаммад (ҳ. 127-132 / м. 744-750)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР