loader

УМАЙР ибн ВАҲБ

Умайр ибн Ваҳб ал-Жумаҳий (р.а.), саҳобийлардан. Исломга киришидан олдин мусулмонларнинг ашаддий душманларидан бўлганлар, Бадрда мушриклар тарафида жанг қилганлар. Ҳатто Пайғамбаримизни ўлдириш ниятида Мадинага ҳам борганлар. Масжидда ўтирган Расулуллоҳ унинг ниятини ўзига айтиб берганларидан кейин иймонга келганлар. Маккага келиб, мушрикларни Исломга даъват қилганлар ва у киши туфайли кўплаб мушриклар ҳидоят топишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР