loader

УМАЙР ибн САЪД

Умайр ибн Саъд ибн Убайд ибн Нўъмон (р.а.), саҳобийлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ҳамроҳ бўлиб юрганлар. Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларида эса Химсга волий бўладилар. Оталари Саъд эса Бадрда иштирок этганлар.  Кўфаликлар оталари Саъд ал-Қорийни Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида Қуръонни жамлаган, деб ривоят қилишган.  Умар ибн Хаттоб Умайрни Ҳимсга волий қилиб юборсалар у ердан хабар келавермайди. Умар (р.а.) хавотирланиб мактуб ёзадилар ва хат қўлга тегиши билан тезда Мадинага келишни амр қиладилар. Умайр мактубни олгач таҳорат суви учун идиш, овқат идиши, лагани ва хушбўй атирларини олиб халифа ҳузурига келдилар. Ва халифага у ердаги маблағни қаерга сарф қилганларини аниқлик билан айтиб, ўта омонатдор эканларини намоён қилганлар. Кейинчалик одамлар келиб Умарга: «менинг шунча маблағим бор, ундоқ йўлда сарф қиламан, менинг бундоқ молим бор, бундай йўлда сарф қиламан», дейишганида, Умар (р.а.): «Қанийди ҳузуримда Умайр ибн Саъддек киши бўлса эди, мусулмонлар ишида ундан ёрдам кутсам», деган эканлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР