loader

УМАР ибн ХАТТОБ

Абу Ҳафса Умар ибн Хаттоб (р.а.), атоқли саҳобийлардан, Хулафои рошидиннинг иккинчиси. Милодий 584 йили Маккада туғилганлар. Тўғрини эгридан ажратишда хассос ва одил бўлганлари учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотга «Форуқ» деб ном берганлар. Сулолалари тўққизинчи отада (Каъбда) жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сулолари билан бирлашади. Исломдан аввал Қурайшнинг сиёсий ишларини юритардилар. Пайғамбарликнинг олтинчи йили, ўттиз уч ёшларида Исломга кирдилар, маккалик мусулмонларнинг қирқинчиси бўлдилар. Ашараи мубашшарадан эдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқдан сўнг халифа этиб сайландилар, халифаликлари ўн ярим йил давом этди. Барча ғазавотларда Расули акрам билан бирга бўлдилар. Уҳуд жангида ҳамма тарқаб кетганида ҳам у зотнинг ёнларидан жилмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Бакрдан кейинги маслаҳатчилари эдилар. Одил ва доно халифа бўлганлар. У киши даврларида Сурия, Фаластин, Миср, Эрон каби ўлкалар фатҳ этилди. Қуръон ва ҳадисни ўрганиш ва тарғиб қилиш кучайди. Ислом давлатида чуқур ислоҳотлар ўтказилди, почта, болалар уйлари, тафтиш идораси, ҳибсхона кабилар ташкил этилди. Илк бор ҳижрий тақвим юритила бошлади. Кўплаб шаҳарлар, канал-кўприклар, масжид ва мусофирхоналар барпо қилинди. Халифа бўлишларига қарамай, ниҳоятда оддий, камтарона ҳаёт кечирганлар, бу борадаги жуда кўп ишлари Ислом оламида зарбулмасал бўлиб кетган. Ҳижрий 23 (милодий 645) йили Абу Луълуъ исмли эронлик қул томонидан шаҳид этилганлар. Қабрлари «Ҳужраи саодат»да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрнинг ёнларида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР