loader

УММАТ

Луғатда «кишилар жамоаси, миллат, мазҳаб» маъноларини билдиради. Истилоҳда охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига тобеъ бўлиб эргашган халқлар ва миллатлар «уммат» деб аталади. Уммат Ҳазрати Муҳаммадга нисбатан иккига бўлинади: биринчиси + умумий маънодаги, яъни Муҳаммад алайҳиссалом даъватлари қаратилган уммат (уммати даъват), бу Ер юзидаги барча аҳолидир. Иккинчиси + хос маънодаги уммат, яъни Муҳаммад алайҳиссалом даъватларини ижобат этган, динларини қабул қилган умматдир (уммати ижобат), бунга барча мусулмонлар киради. Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириб, Ислом динига кирмаганлар кофир саналади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР