loader

УММУ САЛАМА

Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайя (р.а.), Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) завжаи мутоҳҳараларидан, мўминлар онаси. Аввал эрлари Абдуллоҳ билан Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Абдуллоҳ Расулуллоҳ аммаларининг ўғли ва эмикдошлари эди. У Уҳуд ғазотида яраланиб вафот этганида Пайғамбар алайҳиссалом унинг тўрт етим билан қолган беваси Умму Саламага уйландилар. Аёлга мусибат етганида бунга сабр қилиб, эвазига яхшилик сўраб Аллоҳга дуо қилганида Расули акрамдан совчи келгани ҳақида гўзал бир ривоят нақл қилинган. Фазл ва карам жиҳатидан фақат Ҳазрати Оишадан кейинда турадиган бу онамиз Расулуллоҳ завжалари орасида энг сўнгги вафот этганлари тарих китобларида ёзилган. Ҳижрий 59 йили саксон  тўрт ёшда вафот этганлар ва Мадинадаги Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР