loader

УММУ ҲАБИБА

Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён (р.а.), Расулуллоҳнинг (с.а.в.) завжаи мутоҳҳараларидан. Умму Ҳабиба Қурайш қабиласи сардори, Макка шаҳри бошлиғи, ўша даврда мусулмонларнинг ашаддий душмани Абу Суфённинг қизи эдилар. Аввалги завжалари Абдуллоҳ ибн Жаҳш Ҳабашистонга икки ҳижрат чоғида насроний бўлиб кетгач, мусулмонликда собит қолган Умму Ҳабиба эридан ажраб, бегона юртда ёлғиз қолдилар. Вазиятни тушунган Пайғамбар алайҳиссалом Ҳабашистонга элчи юбориб, ҳижратнинг еттинчи йили уни никоҳлари ва ҳимояларига олдилар. Ҳабашистон нажошийи (подшоҳи) уни Мадинага эҳтиром билан юборди. Умму Ҳабиба Расулуллоҳга турмушга чиққанларида ўттиз ёшда эдилар. Ҳижрий 44 йилда вафот этиб, Мадинада дафн қилиндилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР