loader

УММУ ҲАРОМ

Умму Ҳаром бинти Милҳон ибн Холид ибн Зайд ан-Нажжория ал-Ансория (р.а.), саҳобиялардан. Анас ибн Моликнинг холалари. Мусулмон бўлгач, мушриклигича қолган эрлари Амр ибн Қайсдан ажрашиб, саҳобийлардан Убода ибн Сомитга турмушга чиққанлар. Эркаклар билан баравар кўплаб ғазотларда қатнашиб жанг қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан кейин оилалари билан Шомга кетиб қолганлаар. Қибрис (Кипр) ороли фатҳида қатнашганлар. Ҳижрий 27 (милодий 647) йилда уловдан йиқилиб вафот этганлар ва Қибрисда дафн қилинганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР