loader

УММУ ҲОНИЙ (ҲОНЕЪ)

Умму Ҳоний (Ҳонеъ) Фотима бинти Абу Толиб (р.а.), таниқли саҳобиялардан. Расулуллоҳнинг (с.а.в) амакилари Абу Толибнинг қизлари, Ҳазрати Алининг опалари. Исмлари Ҳинд, Атиқа, Фотима, Фаҳита бўлган, аммо Умму Ҳоний куняси билан танилганлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро ва Меърож воқеалари шу аёл хонадонида содир бўлган. Макка фатҳидан сўнг мусулмон бўлганлар. Эрлари Хубайра Макка фатҳи куни Исломга киришдан қочиб кетгани учун болаларини ёлғиз ўзлари Ислом ва иймонда ўстирдилар. Фарзандлари олим ва фозил кишилар бўлиб етишишди. Расули акрамдан 46 та ҳадис ривоят қилганлар, булар Имом Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»ларига киритилган. Укалари Ҳазрати Али давригача яшаб, ҳижратнинг 40 йили вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР