loader

УРВА ибн ЗУБАЙР

Урва ибн Зубайр ибн Аввом, машҳур тобеъинлардан. Ҳижрий 23 (милодий 647) йилда туғилган. Машҳур саҳобийлар Зубайр ибн Аввом ва Асмо бинти Абу Бакрнинг ўғилларидир. Ҳазрати Оишадан фиқҳ ва ҳадис илмидан таълим олиб, етук олим бўлиб етишган, етти атоқли фақиҳнинг бири. Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўплаб ҳадисларини Ҳазрати Оишадан ривоят қилган. Ҳар куни Қуръони каримнинг тўртдан бирини тиловат қилар, умр бўйи рўза тутган эди, рўза ҳолида ижрий 94 (милодий 717) йилда Мадинада вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР