loader

УРФ

Луғатда «одат, анъана» маъноларини билдиради. Истилоҳда кишиларнинг ўрганиб, одатланиб қолганликларига асосланиб қилиб келаётган ишлари, сўзлари «урф» деб аталади. Урф кишиларнинг ҳар хил табақалари одатидир. Урф икки хил: урфу саҳиҳ ва урфу фосид бўлади. Саҳиҳ урфга биноан шаръий ҳукм чиқаришда, яъни қозилар ўз ажримларида, мужтаҳидлар ҳукмларида унга риоя этишлари лозим. Шориъ шаръий ҳукм машруъ қилишда Ислом ҳукмларига зид бўлмаган Исломдан аввалги саҳиҳ урфга рухсат берган. Уламолар «Одат шаръий ҳукмдир», дейишган ва шунга кўра шариатда урфга эътибор қилинади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР