loader

УСАЙД ибн ХУДАЙР

Усайд ибн Худайр ал-Авсий ал-Ансорий (р.а.), мадиналик таниқли саҳобийлардан. Авс қабиласининг саййиди, энг ақллиси ва комили бўлганлар. Мусъаб ибн Умайрнинг даъвати билан Саъд ибн Муоз икковлон Исломга киришган. Шундан кейинги барча ғазотларда қатнашдилар. Усайд қилич ва қалам соҳиби эдилар, Қуръони каримни чиройли тиловат қилардилар, ҳатто бир гал қироат қилаётганларида фаришталар келиб тинглашгани ривоят қилинади. Расулуллоҳни (с.а.в.) қаттиқ севардилар, Уҳуд ғазотида у зотни ҳимоя қилиб етти жойларидан оғир яраланганлар. Ҳазрати Умар халифаликлари даврида вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР