loader

УСМОН БИРИНЧИ

1290-1326 йилларда яшаган усмонлилар (оттоманлар) давлатининг асосчиси, унинг номини турклар ҳозир ҳам ҳурмат билан тилга олишади. У Ғарбга ўз империяси сифатида қарамоқчи бўларди, бунга эришмоқ учун эса византияликларни енгиб, ҳеч бўлмаганда уларнинг Кичик Осиёдаги истеҳкоми – кўҳна Бурса шаҳрини ёки Никодемияни забт этиб, лоақал кичикроқ мустақил бир амирликка эга бўлиб олгач, Мармар денгизи орқали Триест таянч нуқтасини қўлга киритиши даркор эди. Усмон ўғли Ўрхон билан биргаликда ана шуларнинг ҳаммасига эриша олди. Византияликларга қарши бир неча ғазавот уруши олиб бориши натижасида Мелангнор шаҳрини забт этди ва унга Қаржаҳисар номини бериб, ўз пойтахтига айлантирди. Сўнгра муҳим Бурса қалъасини қамал қилди, бу шаҳар 1326 йили, яъни унинг вафоти йили таслим бўлди. Унинг ўрнини ўғли Ўрхон Биринчи эгаллади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР