loader

УСМОН ибн АБУЛ ОСС

Абу Абдуллоҳ Усмон ибн Абул Осс ибн Бишр ибн Абдуллоҳ ибн Дуҳмон (р.а.), улуғ саҳобийлардан. Сақиф қабиласидан элчи бўлиб келиб Исломни қабул қилганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишини қабилаларига бошлиқ қилиб тайинлаганлар. Кейин Тоифда бошлиқ бўлиб, Пайғамбаримиз вафотларидан кейин Тоиф аҳлини муртад бўлиб кетишдан қайтарганлар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар даврларида Тоиф, Уммон, Баҳрайнда бошлиқ бўлдилар, Баҳрайн фатҳида подшоҳни ўлдирдилар. Форс, Ҳинд ерлари фатҳига ҳисса қўшдилар. Исломда фақиҳ бўлишга, Қуръони каримни ўрганишга кўп эътибор берганлар. Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Вафот саналари аниқланмади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР