loader

УСМОНХОН АЛИМОВ

Усмонхон Алимов, таниқли дин арбоби, муфтий. 1950 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Кўп йиллар Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий жомеъ масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган, Имом Бухорий мажмуининг қурилиши ишига бош-қош бўлган. 2000 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили вазифасида фаолият олиб борди. 2006 йил августидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий. Унинг «Муҳаддислар султони», «Имом ал-Бухорий баракоти», «Ҳазрати Имом мажмуи» каби асарлари бор. Бундан ташқари Нажмуддин ан-Насафийнинг «Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд» асарини араб тилидан таржима қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР