loader

УСОМА ибн ЗАЙД

Абу Муҳаммад Усома ибн Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил ал-Қалбий (р.а.), Исломга аввалгилардан бўлиб кирган саҳобийлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан Мадинага ҳижрат қилганлар. Пайғамбаримиз бу зотни яхши кўрганлар, уни аскарларга қўмондон қилиб тайинлаганлар. Бу вазифада Ҳазрати Абу Бакр ва Умар даврларида ҳам қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан кейин йигирма ёшдан ошмаган Усома аввал Водил-Қурода, сўнгра Дамашқда истиқомат тутдилар. Кейинчалик Мадинага қайтиб умрлари охиригача шу ерда яшадилар. Пайғамбар алайҳиссаломдан 128 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 54 (милодий 673) йили, Муовия замонида вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР