loader

УЧИНЧИ САЛИБ ЮРИШИ

Милодий 1189-1192 йилларда насроний бутпарастлар уюштирган навбатдаги юришларнинг бири. Қуддуснинг қўлдан кетгани тўғрисидаги хабар бутун Оврупани ҳаракатга келтирди. Қитъадаги барча қироллар насронийлик шарафи учун курашиш ниятида оёққа қалқдилар. Уларга қудратли қироллар учлиги бош бўлди. Англия қироли Ричард - Шерюрак, олмон императори Фредерик Барбаросса ва фаранг қироли Филипп Иккинчи шу учликни ташкил қилди. Фредерик қуруқликдан, бошқалар эса денгиз орқали олға интилишди. Куч-ғайратга тўлиб-тошган бўлса-да, Фредерик Шомгача етиб боролмай, Кичик Осиёдаги дарё кечувида сувга оқиб ҳалок бўлди. Ричард Биринчи  мусулмонлардан Қибрисни тортиб олгач, тўхтаб қолди. Кейинчалик мазкур оролни у Қуддуснинг тахтдан ағдарилган қироли Гай Лусайнанскийга сотиб юборди. Шунинг учун Филипп Иккинчи биринчи бўлиб етиб келиб, ўз истиқболига чиққан қирол Гайга қўшилди. Улар биргалашиб Фаластиннинг қуйи  қисмида мусулмонларга тегишли  бандаргоҳ шаҳар Аккрани қамал қилишди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР