loader

УШР

Луғатда «ўндан бир ҳисса» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса экинлар, мевали дарахтлар ҳосили ва асалдан фақирларга бериладиган ўндан бир улуш «ушр» дейилади. Агар ҳосил чиғир, насос, челак каби сунъий суғориш йўли билан олинган бўлса, унинг йигирмадан бир қисми садақа қилиб берилади. Бой-камбағаллигидан қатъи назар ҳар бир мусулмон учун ушр бериш шарт. Ушрини бермай ёки беришга қатъий аҳд қилмай туриб, эгасининг ҳосилдан истеъмол қилиши ҳам мумкин эмас. Ушр беришда ернинг харажатлари чиқариб ташланмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР