loader

УҲУД ҒАЗОТИ

3 ҳижрий йилнинг 11-шавволида (мил. 625 йил 27 март)  Ислом ва ширк ўртасида Уҳуд тоғида иккинчи тўқнашув рўй берди. Унда 3000 нафар маккалик мушрикка қарши 700 мусулмон жангчи муҳорабага кирган. Уҳудда аввал мусулмонларнинг қўли баланд келган бўлса-да, кейин улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларидан чекинганлари учун мағлуб бўлишди. Аммо бунда бошқа ғазотлардан фарқли ўлароқ, Пайғамбарга жароҳат етгани, Ислом қўшини талофат кўргани, етмиш мусулмоннинг, жумладан, жасур Ҳамзанинг ўлдирилгани тушкун кайфият уйғотади. Лекин уламолардан бирининг «Уҳуд ғазотида эртанинг мусулмонлари бугуннинг мусулмонларидан устун келди», деган сўзлари Аллоҳ тақдир этган ҳар бир нарсада ҳикмат борлигини эслашимизга туртки беради. Дарҳақиқат, ўшанда Абу Суфён, Холид, Ҳинд, Ваҳшийлар ҳали мушриклар тарафида эдилар. Қолаверса, бу мағлубият Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматлари учун ниҳоятда катта сабоқ ва танбеҳ бўлди. Бу борада мазмуни будай оят нозил бўлди: «То сусткашлик қилиб (Пайғамбарнинг) амр-фармонлари борасида талашиб-тортишган ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (устунликларингиз давом этди). Орангизда дунёни истаган кишилар ҳам, охиратни истаган кишилар ҳам бор...» (Оли-Имрон, 152).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР