loader

ФАДАҚ

Ҳижоз шимолида, Хайбар яқинида жойлашган қишлоқнинг номи. Аҳолиси яҳудийлар бўлиб, улар ғалла ва хурмо етиштиришган. Исломнинг илк даврида улар таслим бўлиб, Расулуллоҳ алайҳиссалом билан сулҳ тузишган. У зотнинг вафотларидан кейин кейин қизлари Фотимаи Заҳро Фадақ ерларидан мерос берилишини сўраганлар. Аммо халифа Абу Бакр Сиддиқ Расули акрамнинг: «Пайғамбарлар мерос қолдиришмайди, қоладиган нарсалари садақа бўлади», деган ҳадисларига биноан буни рад этганлар.