loader

ФАЗЛ ибн АББОС

Абу Абдуллоҳ Фазл ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ал-Ҳошимий ал-Қурайший (р.а.), жасур ва паҳлавон саҳобалардан. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакилари Аббос ва Лубоба бинти Ҳориснинг ўғли эдилар. Макка фатҳи ва Ҳунайн ғазотида қатнашганлар. Вадоъ ҳажида Расулуллоҳнинг ортларига мингашиб олганлар. Пайғамбаримиз вафотларидан кейин Шомга жиҳод қилиб кетганлар. Расули акрамдан 24 та ҳадис ривоят қилганлар, уларни учта «Саҳиҳ» соҳиблари китобларига киритишган. Ҳижрий 13 йилда Фаластиндаги Ажнодий жангида шаҳид бўлганлар.