loader

ФАЗИЛАТ

Ҳар бир инсондаги ёки ишдаги афзаллик, яхшилик, эҳсон, илм ва маърифат «фазилат» деб аталади. Илм ва маърифат бобида юксак даражага эришиш ҳам фазилат саналади. Инсон фазл ва фазилат билан васфланмоғи зарур. Фазлнинг акси ёмонлик, хасислик ва жаҳолат, яъни нодонликдир. Фазилатнинг акси эса разиллик ва тубанликдир. Фазилатнинг кўплик шакли «фазоил»дир.