loader

ФАЗОЛА ибн АБД

Абу Муҳаммад Фазола ибн Абд ибн Нофиз ибн Қайс ал-Ансорий ал-Авсий (р.а.), саҳобалардан. Уҳуд ва ундан кейинги бошқа ғазотларда, дарахт остидаги байъатда, Шом ва Миср фатҳларида иштирок этганлар. Миср денгиз жангида аскарларга бошлиқ бўлганлар. Кейинчалик Муовия бу зотни Дамашққа волий қилиб тайинлаган. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) 50 та ҳадисларини ривоят қилганлар. Ҳижрий 53 (милодий 673) йили Дамашқда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР