loader

ФАЛСАФА

Юнонча «севги» маъносидаги «фило» билан «ҳикмат» маъносидаги «софиа» сўзларидан ясалган ва «ҳикмат севгиси» маъносини англатади. Арабчага «фалсафа» шаклида кўчган. Тарихда бу унвон билан аталган илк мутафаккир Талес бўлгани маълум. УШ асрдан бошлаб Ислом олами юнонча ва сурёнийчадан қилинган таржималар орқали фалсафа билан танишди. Илк Ислом файласуфи ал-Киндий (вафоти 252/866) «фалсафа» атамасига олти хил таъриф берган. Мусулмон олимларидан ал-Киндий, Ибн Рушд, Умар Хайём, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Фрорбий ва бошқалар ҳам фалсафага доир бир қанча асарлар ёзишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР