loader

ФАРЗ

Луғатда «мажбурият, зиммадаги бурч» маъноларини англатади. Истилоҳда инкор қилиб бўлмас қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган амал «фарз» дейилади. Беш маҳал намоз ўқиш, рўза, закот каби амаллар фарздир. Фарзни бажариш шарт, уни бажарган улкан савобга эришади, бажармаган фосиқ ҳисобланиб, азобланади. Инкор этган эса кофир бўлади. Фарз икки хил бўлади: фарзи айн (ҳар бир мусулмон бажариши шарт бўлган фарз) ва фарзи кифоя (бир ёки бир неча кишининг адо этиши билан бошқалардан соқит бўладиган фарз).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР