loader

ФАРИДИДДИН АТТОР

Шайх Иброҳим Муҳаммад ан-Нишопурий (Фаридиддин Аттор тахаллуси билан шуҳратли), улуғ тасаввуф шайхи, олими, шоири ва файласуфи. Ҳижрий 513 (милодий 1148) йили Нишопур (Найсобур) яқинидаги Кадикон қишлоғида туғилган. Аввал дўкондор аттор бўлган, кейин шайх Рукниддин ҳузурида муридлик хирқасини кийди. Ҳижоз, Миср, Ироқ, Шом шаҳарларида тариқат илмини ўрганди, кўплаб ривоятлар йиғди. Унинг «Мантиқ ут-тайр», «Мазҳар ул-ажойиб», «Жавҳар уз-зот», «Шарҳ ул-қалб», «Илоҳийнома», «Асрорнома», «Тазкират ул-авлиё» каби асарлари машҳур. Жалолиддин Румий уни устоз санаган. Ҳижрий 627 (милодий 1220) йили мўғул босқинчилари қўлида шаҳид бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР