loader

ФАТВО

Луғатда «тушунтириш, изоҳ, ҳукм, мураккаб-қийин саволга жавоб бериш» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса муфтий ёки уламолар ҳайъати томонидан сўровчи кишига асосли далиллар асосида шаръий-ҳуқуқий ҳукмни баён қилиб бериш «фатво» дейилади. Энг биринчи фатво берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлганлар. У зотдан кейин олим саҳобийлар, тобеъинлар, табаъ тобеъинлар, мужтаҳид уламолар фатво беришган. Саҳобалардан Умар ибн Хаттоб, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд, мўминлар онаси Оиша бинти Абу Бакр, Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар энг кўп фатво беришган. Фатво берувчи киши «муфтий» деб аталади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР