loader

«ФАТОВОИ ҚОЗИХОН»

Ҳанафий мазҳабининг эътиборли ва машҳур фиқҳий асарларидан бирининг номи. Муаллифи Имом Фахруддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний (вафоти милодий 1196 йил). У Абу Мафохир куняси ва Қозихон унвони билан танилган.
ФАТҲ. Луғатда «ғалаба, янги ўлкаларни очиш» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг қирқ саккизинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 29 оятдан иборат. Сурада Пайғамбар алайҳиссалом билан Макка мушриклари ўртасида ҳижрий 6 йилда бўлган Ҳудайбия сулҳи ва бу сулҳнинг орадан бир йил ўтгач рўй берадиган буюк фатҳ + Макка мушриклари устидан қозонилган ғалабанинг ибтидоси бўлиб қолгани ҳақида сўз боради. Суранинг бундай номланиши сабаби ҳам шудир. Яна унда мўминларнинг дин йўлида қилган жиҳодлари, иймони заиф кимсалар ва мунофиқларнинг жиҳоддан қолиш учун кўрсатган баҳоналари, саҳобийларнинг Пайғамбар алайҳиссаломга берган байъатлари ҳақида ҳам хабар берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР