loader

ФАХРУДДИН РОЗИЙ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али ат-Тамимий ал-Бакрий ат-Табаристони ар-Розий, лақаби Фахруддин, Ибн ал-Хатиб аш-Шофеъий номи билан машҳур тафсир ва калом, ақлий илмлар ва луғат соҳасида атоқли олим. Ҳижрий 544 (милодий 1150) йилда Рай шаҳрида туғилган. Отаси Рай шаҳрининг хатиби бўлган. Фахруддин Розий ўзининг араб ва ажам тилларидаги ёрқин маърузалари билан шуҳрат қозонган. Унинг «Мафотиҳ ул-ғайб», «Тафсиру суратил-Фотиҳа» (тафсир), «Ал-матолиб ул-олия», «Китаб ул-баён вал-бурҳон» (калом), «Ал-маҳсул» (усули фиқҳ), «Ал-мулаххас», «Шарҳ ул-ишорат», «Шарҳу уюнул-ҳикма» (ҳикмат), «Ас-сиррул макнун», «Аш-шарҳул важиз» (фиқҳ) ва бошқа машҳур асарлари бор. Ҳижрий 606 (милодий 1209) йилда Ҳирот шаҳрида вафот этган. Рофизийлар заҳарлаб ўлдиргани ҳақида ривоят бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР