loader

ФИЛ

Қуръони каримнинг бир юз бешинчи сураси номи, Маккада нозил қилинган, 5 оятдан иборат. Сура Каъбатуллоҳни вайрон қилиш ғаразида келганлари сабабли Аллоҳ таолонинг ғазабига учраб ҳалок бўлган «Асҳоби фил + фил минган лашкарлар» қиссаси ҳақида сўзлагани учун у шундай номланган. Бу воқеа Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган милодий 570 йилда содир бўлган. Сон-саноқсиз лашкари билан қудратли филларга миниб Аллоҳнинг Уйинии бузиш учун Яман ҳокими Абраҳа бошчилигида бостириб келган кофирларни Аллоҳ таоло Ўзининг ожиз махлуқлари бўлмиш қушлар келтирган майда тошлар билан ҳалок қилади ва Каъбатуллоҳни яқинда туғилажак Расули учун, янги дин, янги уммат учун сақлаб қолади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР