loader

ФОТИМА бинти МУҲАММАД

Фотима бинти Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (р.а.), Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва Хадича онамизнинг кенжа ва суюмли қизлари, Имом Ҳасан, Имом Ҳусайнларнинг оналари. Илк илоҳий ваҳий келган йили Маккада туғилганлар. Гўзал ва покиза бўлганлари учун исмларига Заҳро (гулдек) лақаби қўшиб айтилган. Фотимаи Заҳро ҳижратнинг иккинчи йили Али ибн Абу Толибга узатилганлар. Улар беш фарзанд + Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин, Умму Кулсум, Зайнабларни тарбиялашган. Ҳазрати Фотимадан тарқаган авлодлар кейинчалик идрисийлар, фотимийлар, саъдийлар ва бошқа сулолаларга асос солишган. Ҳижрий 11 йилда, Рсули акрам вафотларидан олти ойи кейин вафот этдилар ва Мадинада дафн этилдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР