loader

ФОТИҲА

Луғатда «очувчи» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг биринчи сураси номи, Макка ва Мадинада икки марта нозил бўлган, 7 оятдан иборат. Мазкур сура Қуръоннинг аввалида келгани, ўзи етти оятли бўлса-да бутун Қуръони мажиднинг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам «Қуръоннинг мазмунини очувчи» номини олган. Пайғамбар алайҳиссалом Фотиҳага «Қуръондаги энг улуғ сура» деб ном берганлар. Суранинг яна бир номи Уммул-Қуръон (Қуръоннинг онаси)дир. Аллоҳ таоло уни «Сабъул-масоний» (такрорланувчи етти оят) деб атаган. Шунинг учун Фотиҳа сураси ҳар куни беш вақт намозда 32 марта такрор ўқилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР