loader

ФУРҚОН

Луғатда «ажратувчи, фарқловчи» маъноларини билдиради, Қуръони каримнинг йигирма бешинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 77 оятдан иборат. Сура Фурқонни, яъни ҳақ билан ботилни ажратиб берувчи Китобни (Қуръони каримни) Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло нозил қилганини таъкидлаш билан бошланади. Сурада доҳий «дўст»ларининг васвасасига учиб, ўз иймон-эътиқоди, дину диёнатидан воч кечган кимсалар охиратда афсус-надомат ва ҳасратда қолишлари ҳақида огоҳлантирилади. Қуръони каримда Аллоҳ нозил қилган барча китоблар Фурқон аталса-да, бу сурага ном бўлган Фурқондан мурод Қуръондир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР