loader

ХАЙБАР ФАТҲИ

Мадинадан чиқарилган яҳудийлар Араб жазирасининг катта ва кучли шаҳарларидан, Мадинадан 200 чақиримча масофада бўлган Хайбарда тўпланиб, шаҳарни мусулмонларга қарши бутун арабларни оёқлантириш учун қурилган фасод ўчоғига айлантирган эди. Ҳудайбия сулҳидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг 7 йили муҳаррам ойида (милодий 628) қўшин билан Хайбарга юриш бошладилар. Хайбарга бориб, яҳудийларга сулҳ таклиф қилдилар. Таклиф рад этилгач, асҳобни жиҳодга чорладилар. Йигирма кунда яҳудийларнинг мустаҳкам қалъалари таслим бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР