loader

ХАТИБ БАҒДОДИЙ

Абу Бакр Аҳмад ибн Алий ибн Собит ал-Бағдодий, Хатиб Бағдодий номи билан машҳур атоқли муҳаддис ва муаррих олимлардан. Ҳижрий 392 йилда туғилган. Тарихчи Ёқут Ҳамавий унинг 56 та асар ёзганини маълум қилган. Йигирма жилдли «Бағдод тарихи»дан ташқари ҳадис илмига оид «Ал-жомиъ ли одобир-ровий вас-сомиъ», «Ал-кифоя фи маърифати усулур-ривоя», «Шарҳи девони Абу Таммом» каби асарлари ҳам машҳур. Вафотидан аввал барча китобларини вақф қилган, бойлигини илм толиб муҳаддисларга тақсимлаб берган. Ҳижрий 463 (милодий 1071) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР