loader

ХАТИМ

Ҳижру Исмоил деб ҳам номланади. У ярим доира шаклидаги очиқ бинодир. Хатим деб номланишига сабаб у Каъбадан синдириб олинган. Қурайш Каъба биносини янгилаганда ўша ерни қолдирган. Исмоил ҳижри дейилишига сабаб Иброҳим алайҳиссалом Каъбанинг ёнига арок дарахтидан Исмоил ҳамда оналарига капа қуриб берганлар. Демак, ҳижр каъба қисмидан бўлмаган. Лекин Қурайш Каъбадан қолдириб, ҳижрга киритган жойи шак-шубҳасиз Каъбадир. Ҳажми уч метрдир. Ҳижр Каъба қисмидандир. Шунга биноан тавоф ҳижрнинг орқа томонидан дурустдир. Ким Каъба ичида намоз ўқишга имкон топа олмаса, Каъбанинг Хатим қисмида ўқиса, гўёки Каъба ичида намоз ўқигандек бўлади. Салафлардан қилинган ривоятда «Хатимда, мезоб остида дуолар мустажобдир», дейилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР