loader

ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ

Хожа Али Ромитаний, Хожаи Азизон номи билан машҳур атоқли тасаввуф шайхларидан. ХШ аср ўрталарида Бухоронинг Ромитанида туғилган. Хожагон-Нақшбандия тариқатининг муршидларидан, бухоролик етти пирнинг тўртинчиси, «силсилаи шариф»да 13-халқанинг пири. Хожа Маҳмуд Фағнавийдан таҳсил олган, устози вафотидан сўнг хожагонлик силсиласини бошқарган. Хожа Муҳаммад Бобойи Самосийга устозлик қилган. «Рисолаи Азизон» асари машҳур, унда тасаввуф мақомлари кўрсатиб берилган. Милодий 1316 ёки 1321 йили Қўрғон қишлоғида вафот этган, яқин ердаги Сарибўстон қишлоғида дафн этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР