loader

ХОЛИД ибн ВАЛИД

Абу Сулаймон Холид ибн Валид ал-Қурайший ал-Маҳзумий (р.а.), саҳобий, Ислом дунёсининг, ҳатто бутун инсоният тарихининг энг буюк қўмондонларидан. Ҳудайбия сулҳидан кейин, ҳижрий 8 (милодий 625) йили Мадинада, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Исломни қабул қилганлар. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом билан барча ғазотларда қатнашдилар. Ислом уммати олдидаги буюк хизматлари учун Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) унвонини олганлар. Расули акрам вафотларидан кейин Ҳазрати Абу Бакр ва Умар замонларида Ислом қўшинлари бош қўмондони сифатида Ироқ ва Шом фатҳларида қатнашганлар. Византияга қарши урушда зафар қозондилар. Кейин Шомда волий бўлганлар. Ҳижрий 21 (милодий 642) йилда Шомнинг Хумс шаҳрида вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР