loader

ХОЛИД ибн ЗАЙД

Холид ибн Зайд ибн Кулайб ал-Ҳазражий ал-Ансорий (р.а.), Абу Айюб Ансорий деб ҳам аталади, мадиналик таниқли саҳобийлардан. Мадинанинг Ҳазраж қабиласидан, Бани Нажжор уруғидан. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) боболари Абдулмутталибнинг онаси ва Ҳошимнинг завжаси Салмо Хотун ҳам Бани Нажжордан бўлгани учун Пайғамбаримизга қариндошликлари бор. Ҳижратдан олдин иймонга келиб, Макка даврининг ўн иккинчи йили ҳаж мавсумида ҳамшаҳарлари билан Маккага келганлар ва иккинчи Ақоба байъатига қўшилганлар. Расули акрамнинг Мадинага ҳижратларида у зотнинг қариндош-уруғларини етти ой уйларида олиб турганлар. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ ва бошқа барча ғазотларда Пайғамбаримиз билан бирга бўлдилар. Бутун умрларини жангу жадалларда ўтказганлар, дўстлари Ҳазрати Алининг барча муҳорабаларида қатнашдилар. Расулуллоҳдан 155 та ҳадис ривоят қилганлар, шундан ўн учтаси Имом Бухорий ва Муслимларнинг «Саҳиҳ»ларида зикр этилган. Шом халифаси Муовиянинг илк Истанбул муҳосарасига кўнгилли бўлиб қўшилганлар. Бир йилдан кейин, ҳижрий 50 (милодий 671) йили Истанбул фатҳига кетаётиб бетобланиб қоладилар ва ўша ерда вафот этадилар. Қабрлари Истанбулда, Айюб Султон мозорида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР