loader

ХОНДАМИР

Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Ҳумомуддин ибн Хожа Жалолуддин Муҳаммад ибн Бурҳонуддин (Хондамир), Мовароуннаҳрнинг атоқли олимларидан. Милодий 1473-1476 йиллар орасида Ҳиротда туғилган. Замонасининг машҳур муаррихи Мирхонднинг набираси (Афтидан тахаллуси ҳам бобоси номини ўзгартириш йўли билан ясалган). Ёшлигида Алишер Навоий ҳомийлигида бўлган, кейин темурийлар саройида хизмат қилган. Бобур изидан Ҳиндистонга кетиб, бобурийлар хизматида бўлди. Унинг 13 та асари бор, булардан «Ҳумоюннома», «Маъосир ул-мулук», «Макорим ул-ахлоқ», «Ҳабиб ус-сияр», «Осор ул-мулук вал-анбиё» кабилар машҳур. Милодий 1534 йилда вафот этган, қабри Деҳлида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР