loader

ХОРИЖИЙЛАР

Луғатда «ажралиб чиққан, исён қилган» маъноларини билдиради. Исломнинг илк даврида (УП аср) халифа Али ибн Абу Толиб билан умавийлар ўртасидаги зиддият туфайли вужудга келган илк оқим тарафдорлари «хорижийлар» деб аталган. Ҳазрати Али билан Муовия ўртасидаги халифалик тортишувида Ҳазрати Али умавийлар билан музокара олиб боришга кўнадилар. Шунда қўшиннинг бир қисми (12 минг киши) Ҳазрати Алини келишувчиликда айблаб, у кишидан ажралиб кетган ҳамда Ҳазрати Али билан умавийлар қўшинларига қарши бараварига кураш бошлаган. Умавий ва аббосий халифалар хорижийларга қарши кескин кураш олиб бориб, уларни қириб ташлаган. Қолган-қутганлари Шимолий Африқода ўз давлатини тузган. Ҳозир хорижийларнинг ибодийлар фирқаси Жазоир, Тунис, Уммон, Танзания каби мамлакатларда учрайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР