loader

ХОСС

Далолати якка бир шахсни ё эр киши каби туркумни ё учта, ўнта, юзта, жамоат, фирқа каби маълум кўпчиликни ифодалайдиган ҳамда ҳамма бирликларни ўз ичига олмайдиган, лекин маълум ададни ўз ичига оладиган лафз «хосс» деб аталади. Хосс лафзи гоҳо мутлақ, гоҳо муқаййад, гоҳида талаб ва гоҳо наҳий сийғасида келади. Хосс лафзининг ҳукми, агар у шаръий нассда келса, ўзининг хосс маъносига қатъий далолат қилади. Масалан, «Ўнта мискинни тўйдириш қасамнинг каффоротидир», оятидан чиқадиган ҳукм ўнта мискинни тўйдиришдир, ундан кўпга ҳам, озга ҳам эҳтимоли йўқдир. «Хоссатан»  маълум кишиларга хос деган маънони англатади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР