loader

ХУМС

Луғатда «бешдан бири» деган маънони англатади. Шаръий истилоҳда мусулмон қўшинлари қўлга туширган ўлжа (ғанимат)нинг бешда бир қисми «хумс» дейилган. Хумсдан аввал Пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳли байтларига, кейин Байтулмол (давлат хазинаси)га улуш ажратилган. Қолган қисми эса ғозийлар, лашкар ва бошқа табақа вакиллари ўртасида тақсимланган. Қуръони каримнинг Анфол сурасида: «…билингизки, ўлжа қилиб олган нарсангизнинг бешдан бири Аллоҳ учун, Пайғамбар учун ва у зотнинг қариндош-уруғи, етимлар, мискинлар ва мусофирлар учундир» (41-оят), дейилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР