loader

ХУШУЪ ВА ХУЗУЪ

Луғатда ҳар иккала сўз «бўйсунмоқ» маъносини билдиради. Аҳли ҳақиқат истилоҳида улар «Ҳаққа бўйсунмоқ» маъносини англатади. Тавозуъли бўлиш, Ҳаққа бўйин эгиш, қўрқув ва умид уйғунлашган хислат «хушуъ» дейилади. Масалан, намоз ўқишда бутун фикрни намоз арконларини тўла адо этишга қаратиб, ундан ўзга фикрда бўлмай, макруҳ саналган амалларни қилмай намоз ўқиш хушуъ ва хузуъ билан намоз ўқишдир. Ибодатнинг қиймати хушуъ даражасига қараб ортиб боради. Бунинг акси ғафлатга ботиш, ўзини катта тутиш, қалб ҳузуридан маҳрум бўлишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР