loader

ЧИН-МОЧИН

Шарқ манбаларида Хитой давлати шу ном билан аталган. «Чин» туркий тилларда «пок, ҳақиқий, тўғри, тўлиқ» маъноларини билдиради («Девону луғотит-турк»). Баъзи олимлар «чин» этник ном дейишса, баъзилари уни жой номи сифатида келтиришади. Ибн Асир фикрича, Чин + улуғ замин, мамлакат, деган маънони англатади. Айрим манбаларда Нуҳ алайҳиссалом ўғли Ёфаснинг ўғли Чин деб аталгани ёзилган. Чин ва Мочин биргаликда «Улуғ Чин» демакдир. Маҳаллий манбаларда Шимолий Хитой «Чин» деб, Жанубий Хитой «Мочин» деб аталади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР